Қирғизистонда давлат органлари ходимларининг иш ҳақини оширишга мораторий жорий этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров 6 сентябрь куни имзолади.
Мораторий 2024-2026 йилларда давлат маблағларидан самарали ва тежамли фойдаланишни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда. Давлат идоралари, қўмиталар, президентнинг ҳудудлардаги ваколатли ваколатхоналари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари ходимларига иш ҳақи миқдорини ошириш тақиқланмоқда.
Шунингдек, давлат идораларида штатлар кенгайиши ҳам тақиқланмоқда.
Статистика маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2024 йилнинг январь-июль ойларида ўртача иш ҳақи 35 298 сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 10,6 фоизга ошган. Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, истеъмол нархлари индексини ҳисобга олган ҳолда реал иш ҳақи миқдори 5,2 фоизга ошган.
Шунингдек, давлат идораларида штатлар кенгайиши ҳам тақиқланмоқда.