Қозоғистон пойтахтида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги мусобақада 80 дан ортиқ давлатдан спортчилар иштирок этмоқда. Энг катта жамоалар Қирғизистон, Хитой, Венгрия, Мўғулистон ва Россиядан келган.
Ўйинларда 80 та давлатдан 2500 минг спортчи иштирок этмоқда.
Спорт дастури доирасида от пойгаси, миллий кураш, яккакураш турлари, камондан отиш, қуш овининг миллий турлари, халқ ўйинлари ва кўргазмали томошалар каби 20 та мусобақа ва 10 та кўргазмали этник спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
Ўйинларнинг очилиш маросимида барча Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари қатнашган. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ўз нутқида "қардош давлатлар" раҳбарларига миннатдорчилик билдириб, Ўйинларни кўчманчилар Олимпиадаси деб атади.
Остонанинг марказида “Кўчманчилар олами” этноовули қурилган. Тадбир “Ұлы Дала дүбірі” – “Буюк дала учрашуви” шиори остида 5 кун давот этади.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистон ташаббуси билан 2014 йилдан ҳар икки йил ўтказиб келинмоқда. Улар асосан Қирғизистоннинг Иссиқкўлида бўлиб ўтади, лекин истеъсно тариқасида 2018 йилда Туркияда ўтган ва 2024 йилда Қозоғистонда ўтмоқда.
Ўйинларда 80 та давлатдан 2500 минг спортчи иштирок этмоқда.