Ссылки доступа

Тожикистонликларни Буюк Британияга ишлашга юборишни ваъда қилган ширкат раҳбари қўлга олинди


Фирма директори  таҳминан 51.000 АҚШ долларидан ортиқ маблағни талон-торож қилган.

Тожикистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мижозларга Буюк Британияда иш билан таъминлашни ваъда қилган хусусий фирма директори қўлга олингани ҳақида хабар берди. У катта миқдорда фирибгарликда гумон қилинмоқда.

У "Арс" МЧЖ бош директори лавозимида ишлаб, "ўз ширкатининг Буюк Британия компаниялари билан ишга жойлаштириш бўйича шартномаси мавжуд эмаслигини била туриб, фуқаролардан алдаш йўли билан катта миқдорда пул олган."

Хабарда айтилишича, фирма директори таҳминан 51.000 АҚШ долларидан ортиқ маблағни талон-торож қилган. Ушбу пулга у "Land Cruiser" автомобилини сотиб олган, қолган маблағни эса ўз шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштирган.

Хориждаги меҳнат миграцияси Тожикистондаги кўплаб оилалар учун асосий даромад манбаи ҳисобланади. Кўпинча Тожикистон фуқаролари Россияда ишлашни танлашади, аммо сўнгги пайтларда, айниқса, Россияда миграция қонунчилиги кучайтирилгани сабабли, кўпчилик ишлаш учун бошқа мамлакатларга кетмоқда.

XS
SM
MD
LG