Ссылки доступа

Оқтўбада ўқувчи ўлдирилиши ортидан мактаб директори ишдан олинди


2 сентябрь куни 9-11 синфлар ўқувчилари ўртасидаги оммавий муштлашув оқибатида тўққизинчи синф ўқувчиси вафот этган.

Оқтўба вилояти Копа қишлоғида ўқувчи ўлдирилиши ортидан мактаб директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Оқтўба вилояти прокуратураси хабар берди.

2 сентябрь куни 9-11 синфлар ўқувчилари ўртасидаги оммавий муштлашув оқибатида тўққизинчи синф ўқувчиси вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов бошланди. Тергов ҳаракатларини ИИББ Тергов-тезкор гуруҳи олиб бормоқда.

"Мазкур жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш учун туманга махсус комиссия юборилди," - дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Бош прокурор Берик Асилов мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ишни шахсий назоратга олганини маълум қилди. Асиловнинг айтишича, катта ёшдаги болалар "бир-бири билан уриштириб, кичикларга сабоқ бермқочи бўлган" қарор қилишган.

Икки нафар вояга етмаган гумонланувчилар ушланди. Суд уларни икки ойга қамоққа олишга рухсат берди.

XS
SM
MD
LG