Тожикистоннинг Сўғд вилоятида янги туғилган фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
34 ёшли Муқаддас Мададова "вояга етмаганлар савдоси" ЖК моддасини бузганликда гумон қилинмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ашт тумани Ифтихор қишлоғида яшовчи аёл бир ойлик фарзандини 15 минг сомонига (1400 АҚШ доллар) сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Аёл тўрт марта турмушга чиққан ва беш фарзани бор. Битта болани Мададова фарзандликка олди, иккитасини интернатга берган, кичкина қизчани эса ўзи тарбияламоқда. У бешинчи болага ҳомиладорлик пайтида эри билан ажрашган. Натижада, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган аёл болани сотишга қарор қилган.
У олдиндан 5000 сомоний олаётган вақтида қўлга олинган.
34 ёшли Муқаддас Мададова "вояга етмаганлар савдоси" ЖК моддасини бузганликда гумон қилинмоқда.