Тожикистон президенти ўқитувчилар мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва парламентга тақдим этишни топширганини айтди. Бу ҳақида у ўқитувчилар билан учрашувда маълум қилган.
Тожикистон президенти янги ўқув йили бошланиши муносабати билан сўзлаган нутқида мамлакатда ўқитувчилар мавқеининг пасайиши, ёшларнинг ўқитувчилик касбидан воз кечиши ва малакали ўқитувчилар етишмаслигидан хавотир билдирди. Аввалроқ таълим вазири республика мактабларида 2600 нафардан ортиқ ўқитувчи етишмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Раҳмон таълим соҳасига инвестициялар ўсиб бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, таълим соҳасига 2000 йилда 42 миллион сомоний ажратилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 8 миллиард 231 миллион сомонийга чиққан.
Тожикистонда 4000 дан ортиқ мактаб мавжуд бўлиб, уларда 2 миллион 280 минг ўқувчи таҳсил олади.
Тожикистон президенти янги ўқув йили бошланиши муносабати билан сўзлаган нутқида мамлакатда ўқитувчилар мавқеининг пасайиши, ёшларнинг ўқитувчилик касбидан воз кечиши ва малакали ўқитувчилар етишмаслигидан хавотир билдирди.