Президент йигитларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларимизга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.
Енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таеквондочи Асадбек Тоштемиров ҳар бир чиқишда давлатим раҳбари ва халқ қўлловини ҳис этганларини таъкидлаб, Ўзбекистонда паралимпия ҳаракати ривожига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар учун раҳмат айтдилар.
Куни кеча Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган Асила Мирзаёрова ва Қудратулла Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилганди. Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратулла Маъруфхўжаев эса ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобидаги олтин медалларнинг сони 5 тага етди.