Ссылки доступа

Рим папаси муҳожирларга денгизда ёрдам бермаслик "гуноҳи кабира" эканлигини айтди


Халқаро миграция ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2014 йилдан бери Ўрта ер денгизини кесиб ўтмоқчи бўлган 30 мингдан ортиқ муҳожир бедарак йўқолган.

Папа Франсиск чоршанба куни Ўрта ер денгизи орқали Европага келаётган муҳожирларга муносабатни кескин қоралади ва денгизда муаммога учраётган муҳожирларга ёрдам бермаслик "гуноҳи кабира" эканлигини айтди. Бу ҳақда 28 август куни Reuters агентлиги хабар берди.

"Муҳожирларга қарши тизимли равишда ва барча воситаларни қўллаган ҳолда ишлаётганлар бор, бу оғир гуноҳ," - деди у.

Рим Папаси ўзининг 11 йиллик фаолияти давомида муҳожирларга ёмон муносабатда бўлишни кўп қоралаган. Аммо у бундай муносабатни ҳеч қачон гуноҳи кабира демаган эди. Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан Европага келиш учун Ўрта ер денгизини оддий қўлбола қайиқларда кесиб ўтаётган муҳожирлар сўнгги йилларда Европада қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Халқаро миграция ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2014 йилдан бери Ўрта ер денгизини кесиб ўтмоқчи бўлган 30 мингдан ортиқ муҳожир бедарак йўқолган.

XS
SM
MD
LG