Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишига яна 40 миллион сомоний (3,7 миллион доллар) ажратди.
Мазмуни билан "Озодлик радиоси" 26 август куни танишган ҳужжатда айтилишича, Роғун ГЭСи учун давлат корхоналари даромадлари ёки фойдасидан 40 миллион сомоний тўланади.
Ҳукумат шу билан ГЭС қурилишига бу йил учинчи марта пул ажратмоқда. Аввалроқ 14,5 миллион доллар ажратилган эди.
Ҳозиргача ҳукумат "ҳаёт-мамот" масаласи деб ҳисобланган Роғунга миллионлаб доллар ажратди ва хорижий сармоя жалб қилмоқда. Июнь ойида Ислом тараққиёт банки ҳам Роғун ГЭСи қурилишига 150 миллион доллар ажратиш дастурини тасдиқлаганди.
Гидроэлектрстанциясини қиймати сўнгги 16 йилда икки баробар ошиб кетган.
Standard & Poor's Global Ratings халқаро агентлиги ГЭСни 2035 йилгача қуриб битириш 6,4 миллиард долларга тушишини маълум қилди. Бу кўрсаткич лойиҳанинг дастлабки баҳосидан деярли 2,2 баробар юқори.
Расмийлар ҳаражатлар ошиб кетганини "валюта қадрсизланиши ва ашёлар нархларининг ошиши" билан изоҳламоқда. Танқидчилар бунга кўпроқ коррупция ва харажатлардаги шаффофсизликни айбламоқда.
Заводнинг иккита агрегати қурилган, учинчи агрегати 2025 йилда фойдаланишга топширилади.
Standard & Poor's Global Ratings халқаро агентлиги ГЭСни 2035 йилгача қуриб битириш 6,4 миллиард долларга тушишини маълум қилди. Бу кўрсаткич лойиҳанинг дастлабки баҳосидан деярли 2,2 баробар юқори