Бишкекда "Мурас Юнайтед" футбол клубининг собиқ футболчиси Мирбек Аҳматалиевни ҳибсга олинди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.
Аҳматалиев 22 сентябрга қадар қамоққа олинган. Унга нисбатан "соғлиқ учун унча оғир бўлмаган зарар етказиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
У айни клубнинг бошқа футболчиси, хорижлик легионер Евгений Терзнинг жағини синдирган.
Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) Аҳматалиевга беш йилга ҳар қандай футбол фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган.
Бундан ташқари, муштлашувдан сўнг "Мурас Юнайтед" клубининг мураббийлар штаби ва спорт директори ишдан бўшатилган.
У айни клубнинг бошқа футболчиси, хорижлик легионер Евгений Терзнинг жағини синдирган.