Ссылки доступа

Қозоғистоннинг яна бир ширкати АҚШ санкцияларига учради


Компания веб-сайтида асосий фаолият тури сифатида электроника ишлаб чиқариш ва етказиб бериш кўрсатилган.

АҚШ Молия вазирлиги Остонадаги CATU TECH ширкатини санкцияларни четлаб ўтишда Москвага эҳтимолий ёрдами учун қора рўйхатга киритди.

Очиқ манбаларга кўра, CATU TECH МЧЖ Россиянинг Украинадаги ҳужуми бошланганидан бир неча ҳафта ўтиб Остона шаҳрида тузилган.

Компания веб-сайтида асосий фаолият тури сифатида электроника ишлаб чиқариш ва етказиб бериш кўрсатилган.

АҚШнинг янги санкциялар рўйхатига бошқа давлатлар, жумладан, Россия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойдан бир нечта компаниялар ҳам киритилган, дея хабар бермоқда "Власть" нашри.

Бундан ташқари, АҚШ Савдо вазирлиги юздан ортиқ компанияни санкциялар рўйхатига киритгани айтилмоқда. Рўйхатда Туркиянинг All Global Trading Elektronik Dis Ticaret Ltd Sti компаниясининг Қозоғистон ва Қирғизистонда рўйхатдан ўтган филиаллари ҳам мавжуд. Аммо бу ҳақдаги расмий баёнот 27 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати аввалроқ ўз ҳудудидан чекловларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини маълум қилган эди.

Аввалроқ Қозоғистонда рўйхатдан ўтган бир нечта компаниялар санкция остидаги товарларни етказиб беришда гумонланиб Ғарбнинг санкциялар рўйхатига киритилган эди. Қозоғистон ҳукумати экспорти ва импорти тақиқланган товарлар бўйича мониторинг ўтказаётганини бир неча бор маълум қилган.

XS
SM
MD
LG