Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалмоқда. Бу мактабларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилган.
"Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида эканлиги таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраймиз", дейилади Бош консулхона хабарида.
Туркия ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп ишлайдиган давлатлардан бири ҳисобланади. Qalаmpir.uz нашриЎзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига таяниб 2023 йилда хабар қилишича, Туркияда 300 мингдан зиёд ўзбекистонлик мигрант бўлиб, улардан тўртдан бир қисмигина (78 минг нафар) мамлакатда қолиш учун расмий ҳужжатга эга.