Ссылки доступа

Human Rights Foundation қозоғистонлик фаол Марат Жиланбоев иши бўйича материалларни БМТга тақдим этди


Жиланбоев Францияда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязовнинг ташкилоти билан ҳамкорлик қилганликда айбдор деб топилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот Human Rights Foundation(HRF) қозоғистонлик фаол ва таниқли супермарафончи Марат Жиланбоев иши бўйича материалларни БМТга тақдим этди.

Рўйхатдан ўтмаган "Олға, Қозоғистон!" мухолифат партияси етакчиси таъқиб қилинаётганини исботлайдиган ҳужжатлар БМТнинг сўз эркинлиги, тинч йиғилишлар ва уюшмалар эркинлиги, судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачилари ҳамда Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳига юборилди.

Марат Жиланбоев 2023 йилнинг ноябрь ойида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.60 яшар марафончи “тақиқланган ташкилотга алоқадорлик” ва “экстремистик ташкилот фаолиятини молиялаштириш”да айбланиб қамалган.

У гўёки Францияда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязов ва у асос солган "Демократик танлов" ҳаракати (Европа парламенти ўз резолюциясиида бу ташкилотни тинч мухолифат деб таснифлаган – таҳр.) билан ҳамкорлик қилган.

Жиланбоев "экстремизмни молиялаштирувчилар рўйхати"га ҳам киритилган.

Жиланбоев айбловларни рад этади.

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Марат Жиланбоевни “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.

Марат Жиланбоев 1990 йилларда барча энг йирик, Қорақум, Саҳро чўли, Катта Виктория ва Невада чўлида марафон югурган дунёдаги ягона инсон. У етти марта Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

У Қозоғистонни 30 йилга яқин бошқарган Нурсултон Назарбоев 2019 йил баҳорида истеъфога чиқиб, унинг ўрнига Қосим-Жомарт Токаев келганидан сўнг норозилик намойишларида фаол иштирок эта бошлаган.

XS
SM
MD
LG