Ссылки доступа

Бишкекда яна бир ноқонуний болалар диний оромгоҳи аниқланди


Оромгоҳда асосан вояга етмаган қизлар диний таълим олган.

Бишкекда навбатдаги ноқонуний диний болалар оромгоҳи аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Оромгоҳда тегишли ҳужжатларсиз ва Дин ишлари бўйича давлат комиссияси рўйхатидан ўтмаган ҳолда Ислом дини ўргантилган. Оромгоҳда асосан вояга етмаган қизлар таълим олган.

Аввалроқ, июль ойида МХДҚ 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган жами 120 нафар бола таълим олаётган тўртта шундай лагерни аниқлаган эди. Хабарда айтилишича, диний таълимни тегишли малакага эга бўлмаган шахслар олиб борган.

Ноқонуний мадрасалар ҳам аниқланмоқда. Улардан бири август ойи ўрталарида масжид биносида фаолият юритаётгани аниқланган.

XS
SM
MD
LG