Ссылки доступа

"Айл Банк" Россиянинг "Сбер" тизимидан пул ўтказмаларини тўхтатди


Пул ўтказмалари "номаълум муддатга" тўхтатилган.

"Айил Банк" 22 августдан бошлаб Россиянинг "Сбер" иловасидан пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда давлат банкининг матбуот хизмати хабар берди.

Пул ўтказмалари "номаълум муддатга" тўхтатилган. Бироқ, "Золотая корона" ва "АстраСенд" тизимлари орқали ўтказмалар одатий режимда ишлайди.

"Айл Банк" сўнгги бир ҳафта ичида Россиянинг бир нечта банклари билан ўтказмаларни тўхтатган учинчи молия муассасасига айланди. Аввалроқ, "Керемет банк" ва МБанк тижорат банклари Россиянинг банкларидан пул ўтказмаларини номаълум муддатга тўхтатган эди.

Иқтисодчи Расул Тулеев Озодлик билан суҳбатида банклар учун бу "мажбурий чора" эканини таъкидлади. Унинг айтишича, Россия билан транзакцияларни давом эттирган банклар АҚШ ва Европанинг санкциясига дучор бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, Қирғизистон Миллий банкининг Озодлик радиосига маълум қилишича, "ҳозирда тижорат банклари халқаро санкцияларнинг салбий оқибатларини олдини олиш устида ишламоқда," "иккиламчи санкциялар хавфини минималлаштириш мақсадида мижозлар ва контрагентлар устидан назоратни кучайтириш, мижозларнинг санкциялар рўйхатида йўқлигини синчковлик билан текшириш чоралари кўрилмоқда."

XS
SM
MD
LG