Ссылки доступа

Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет борлиги маълум қилинди


Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймун чечагига қарши жамоавий иммунитет мавжуд, дея хабар берди республика Санитария-эпидемиология қўмитаси.

Қайд этилишича, ушбу касаллик республика ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Негаки маймунчечак касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара бермоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак (халқ тилида чин чечак) касаллигига қарши тўлиқ эмланган.

“Айнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишда илгари "маймун чечаги" деб номланувчи mpox эпидемияси сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Mpox билан ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам касалланади. Симптомлари табиий чечакка ўхшаб кетадиган, лекин одатда енгил ўтадиган вирусли касалликдир. Унга қарши махсус дори мавжуд эмас, у одатда 2-4 ҳафта ичида ўтиб кетади, аммо ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG