Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг АТТО карталари билан Қирғизистон транспорт воситаларида юриш мумкин бўлади


Яқин орада қирғизистонликлар Ўзбекистон ҳудудидаги жамоат транспортида маҳаллий «Тулпар» карталари билан бемалол сайру-саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек, ўзбекистонлик меҳмонлар ҳам Қирғизистон шаҳарларида АТТО карталаридан фойдаланиб, жамоат транспортида юришларига имкон бўлади.

Бу ҳақда Бишкек шаҳри мэрияси ва АТТО оператори ўз сайтларида маълум қилишди.

Икки компания ўртасида 19 август куни имзоланган Ҳамкорлик ҳақидаги меморандум асосида икки тўлов тизими ишлаб чиқарувчилари ушбу ғояни амалга ошириш бўйича техник ишларни бошлаб юборганлар.

"Тез орада Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат ҳақини Тулпар карталари билан, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО карталари орқали тўлашлари мумкин бўлади. Фаол ривожланаётган туризм шароитида бундай ҳамкорлик икки мамлакат аҳолисининг саёҳатларини янада қулай қилади, деб таъкидлади АТТО компанияси матбуот хизмати.

“Тулпар” – Қирғизистон жамоат транспортида қатнов учун тўловларни автоматлаштириш тизими оператори бўлиб, ҳозирда фақат Бишкек шаҳрида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистоннинг АТТО карталари ҳам деярли шундай тизимда тўловларни амалга оширишда воситачилик қилади.

АТТО карталаридан ҳозирча фақат Бишкекда фойдаланиш мумкин бўлади. “Тулпар” картасини Ўзбекистоннинг қайси шаҳарларида қўллаш мумкинлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG