Ссылки доступа

Қамчи Колбоевнинг тансоқчилари жаримага тортилди


Уларнинг ҳар бири 50 минг сўмдан жаримага тортилган.

Бишкекда марҳум ўғрибоши Қамчининг тансоқчилари жаримага тортилди. Бу ҳақда 20 август куни Бишкек суди матбуот хизмати Озодликка маълум қилди.

Суд маълумотларига кўра, беш тансоқчи "ҳокимият вакилига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик" моддаси бўйича айбдор деб топилган. Уларнинг ҳар бири 50 минг сўмдан жаримага тортилган.

Суд тансоқчиларга нисбатан ҳукмни 2023 йил декабрда чиқарган. Бироқ бу ҳақдаги маълумотлар энди ошкор бўлди.

Жиноят олами етакчиларидан бири Қамчи Колбаев 2023 йил 4 октябрь куни Қирғизистон махсус хизматлари Бишкек шаҳрида ўтказган амалиётида ўлдирилган.

Колбаев уюшган жиноий гуруҳ бошлиғи сифатида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳисобида турган.

2012 йилда АҚШ уни йирик наркобарон деб топиб, собиқ Иттифоқ мамлакатларининг 10 нафар криминал авторитети қаторида “қора рўйхат”га киритган.

2021 йил март ойида эса Давлат департаменти Колбаевни қўлга олиш, жазога тортиш, шунингдек, у асос солган жиноий гуруҳнинг молиявий схемасини йўқ қилишга кўмак берувчи маълумот учун мукофотни 5 миллион долларга оширган.

Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши “Братский круг” халқаро жиноят ташкилотининг Қирғизистондаги шўъбаси раҳбари деб кўрилган.

XS
SM
MD
LG