Қайд этилишича, Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд ҳолат муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга, иложи бўлса, вақтинча масофавий таълим шаклига (онлайн) ўтиш тавсия этилади.
Агар фуқароларга консуллик ёрдами ёки маслаҳатлар керак бўлса, элчихона Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги дипломатик ваколатхонасининг Консуллик бўлими Cалл-марказига мурожаат қилиш сўрайди: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru.
6 август куни эрталаб Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига кириб келди. Расмий Киев Россиянинг чегарадош ҳудудларида Украина «хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинаётгани»ни таъкидлаб, «бу ҳудудларни босиб олишдан манфаатдор эмаслигини» билдирди.