Ссылки доступа

Туркманистон Ўзбекистондан ўз фуқароларини депортация қилишини сўради


Туркманистон тўққиз қўшни давлатдан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради. Бу ҳақда «Хроника Туркманистон» хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркманистон дипломатик каналлар орқали 50 кишидан иборат рўйхатни бир қатор давлатларга юборган. Унда уларни ўз ҳудудига киритмаслик ёки депортация қилиш талаби бор.

Сўров Беларус, Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва, эҳтимол, Молдова, Грузия ва Арманистонга юборилган.

Расмийларга кўра, рўйхатдаги фуқаролик фаоллари, журналистлар, мустақил оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари давлат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, мурожаат хорижий давлатлар томонидан ижро этилиши мажбурий эканини англатмайди.

XS
SM
MD
LG