Белгия тожикистонлик қочоқ Ситорамо Иброҳимовани Тожикистонга депортация қилишга қарор қилди. Ҳуқуқбонлар Брюсселни бу қарорни бекор қилишга чақирмоқда, чунки "ватанида унга қийноқлар ва қамоқ таҳдид солмоқда."
The Insider ташкилоти хабар беришича, Ситорамо Иброҳимовани Тожикистон Интерпол орқали "сохта айбловлар бўйича" халқаро қидирувга берган. Унинг турмуш ўртоғи 2018 йилда эри Украинадан Тожикистонга олиб келинган ва "Салафия" оқимига аъзоликда" айбланиб, 23 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг синглиси ҳам, 27 ёшли Нигора Саидова ҳам терроризмга кўмаклашувда айбланиб, етти ойлик қизи билан Полшадан депортация қилингач, Тожикистонда 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Ҳозира, Европа мамлакатларида ҳукмрон бўлаётган аксил-мигрант кайфиятлар деб тожикистонлик қочқинларни ватанига депортация қилиш ҳолатлари кўпайган. The Insider ва Полшанинг Polityka нашрининг хабар беришича, Европа расмийлари Тожикистондаги вазиятни тушунмайди ва кўпинча сохта айбловлар билан қидирувга берилган фуқароларни Душанбега топшириб юборади.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа давлатларини бошпана сўраганларни Тожикистонга юбормасликка чақирмоқда, чунки улар ўз ватанида қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазосига дучор бўлишлари мумкин.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа давлатларидан бошпана сўраганларни Тожикистонга юбормасликка чақирмоқда, чунки улар ўз ватанида қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазосига дучор бўлишлари мумкин.