Ссылки доступа

Сўғдда салафийликда айбланган имом-хатиб озод этилди


2009 йилда Тожикистон Олий суди "Салафия" оқимини экстремистик деб топган ва мамлакатда  унинг фаолиятини тақиқлаганди. 

Тожикистоннинг Сўғдида салафийликда айбланган собиқ имом-хатиб Ихтиёрхўжа Камолов қамоқдан озод этилди. Бу ҳақида Сўғд вилояти прокурори маълум қилди.

Прокурорнинг сўзларига кўра, Хўжа Муҳаммадий Балодуркун масжидининг собиқ имом-хатиби, унинг мутаваллиси ва яна бир фқаро тақиқланган диний ташкилотларга аъзоликда айдбор деб топилган. Кейинчалик имом-хатиб амнистияга тушиб озод қилинган. Қолган икки фуқаро устидан суд кетмоқда, улар 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.

Улар Имомали Раҳмон март ойида дин арбоблари билан учрашувда "баъзи имом-хатиблар экстремистик ва террористик гуруҳларнинг издошларига айланиб, уларнинг радикал ғояларини диндорлар орасида тарғиб қилмоқда," деганидан кейин "Салафия" оқимига аъзоликда айбланиб қўлга олинган эди.

"2015 йилдан ҳозирги кунга қадар 2300 дан ортиқ фуқаро "Салафия" оқимига қўшилган, бу фактлар бўйича 1945 та жиноий иш қўзғатилган," - деганди Тожикистон президенти.

2009 йилда Тожикистон Олий суди "Салафия" оқимини экстремистик деб топган ва мамлакатда унинг фаолиятини тақиқлаганди.

XS
SM
MD
LG