Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Болгарияда мусодара қилинган юзлаб килограмм героин Қирғизистондан келганини рад этди.
Вазирликнинг таъкидлашича, Қирғизистоннинг Болгарияда топилган юкка ҳеч қандай алоқаси йўқ.
13 август куни Associated Press агентлиги Болгария ҳуқуқ-тартибот идоралари 436 килограмм героинни мусодара қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу героин партиясининг умумий қиймати тахминан 38 миллион долларни ташкил этади.
Героин божхона кўриги вақтида аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк июль ойи охирида Қирғизистондан Грузиянинг Батуми порти орқали Қора денгиздаги Бургас портига етиб келган. Юкнинг манзили Греция деб кўрсатилган.
Ушбу героин партиясининг умумий қиймати тахминан 38 миллион долларни ташкил этади.