Ссылки доступа

Қозоғистон саноат вазири утилизация йиғимини бекор қилиш масаласини "узил-кесил ёпишни" сўради


Танқидчилар утилизация йиғимининг жорий этилиши рақобатнинг йўқ қилинишига, техникага нархларининг кескин ошишига, шунингдек, автомобиллар паркининг эскиришига олиб келганини айтмоқда.

Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири Канат Шарлапаев утилизация йиғимини бекор қилиш масаласини ўзил-кесил ёпишга чақирди. Унинг айтишича, утилизация йиғими масаласи бир неча бор кўриб чиқилган ва унга нуқта қўйилганини айтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, петиция ташаббускорлари келтирган далиллар қонуний асосларда рад этилган. Давлат органлари ушбу масала бўйича ишчи гуруҳ доирасида жамоавий қарор қабул қилган.

"Шундай қилиб, биз давлат органлари томонидан қабул қилинадиган барча қарорларни доимий равишда қайта кўриб чиқаверамизми? Мен буни нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки қонунчилик бор, қонун диктатураси бор. Петицияни қонуний кўриб чиқилди, тегишли қарор қабул қилинган. Шунинг учун давлат органлари томонидан коллектив қабул қилинган қарорни шарҳлай олмайман. Бу масалани ёпишни таклиф қиламан. Биз энди бу масала бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаймиз," - деди Шарлапаев.

20 июль куни саноат вазирлиги петиция ташаббускорларининг утилизация йиғимини бекор қилиш ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблаб, рад этди. Онлайн-петиция муаллифи, фаол Санжар Боқаев ва унинг маслакдошлари утилизация йиғимининг жорий этилиши рақобатнинг йўқ қилинишига, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва махсус техника нархларининг кескин ошишига, шунингдек, автомобиллар паркининг эскиришига олиб келганини айтишди.

Утилизация тўлови бўйича петиция май ойида ҳукуматга юборилган. Унинг муаллифлари Экология вазирлигига енгил автомобиллар учун утилизация йиғимларини 100 минг тенгегача пасайтириш ва бошқа тоифадаги автотранспорт воситаларига ноль ставкаларни ўрнатиш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги техникаси учун утилизация йиғимини тўлиқ бекор қилишни таклиф қилишди. Петиция муаллифларининг таъкидлашича, йиғимнинг олиниши автомобиллар нархининг ошишига олиб келади.

Ҳозир Қозоғистонда хориждан машина сотиб олган шахслар 276 900 тенге (50 ЭКИҲ) дан бир неча миллион тенгегача тўлайди. Утилизация қиймати мотор ҳажмига қараб ҳисобланади. Йиғим автомобилни давлат органларида ҳисобга қўйишдан олдин тўланади.

XS
SM
MD
LG