Қирғизистон терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иштирокини 6 медал билан якунлади
Жоламан Шаршенбеков, Акжол Маҳмудов, Ўзур Жузупбеков ва Ойсулуу Тинибекова бронза медалларини қўлга киритди.
Эркин курашда Меерим Жуманазарова, боксда Мунарбек Сейитбек ўғли кумуш медални қўлга киритди.
Париж Олимпиадаси қирғизистонликлар учун энг муваффақиятли бўлди. Сиднейдаги Олимпия ўйинларида битта бронза, Пекинда кумуш ва иккита бронза, Токиода иккита кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилган эди.
Қирғизистон терма жамоаси Париж Олимпиадасининг умумий медаллар ҳисобида 68-ўринни эгаллади. Бу ўринни миллий терма жамоа КХДР билан баҳам кўради.
Марказий Осиёда мамлакатларнинг натижалари қуйидагича: Ўзбекистон терма жамоаси саккизта олтин, иккита кумуш ва учта бронза билан дунёда 13-ўринни эгаллади. Қозоғистон битта олтин, учта кумуш ва бронза билан 43-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистон 79-ўринни эгаллади - учта бронза. Туркманистон терма жамоаси ушбу Олимпиадада медалга эга бўлмади.
Қирғизистонлик спортчилар 4 та бронза ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.