Ссылки доступа

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 8 август куни ишчи ташриф билан Қозоғистонга борди


Остонада 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқоти бўлиб ўтади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 8 август куни ишчи ташриф билан Қозоғистонга борди.

Дастурга мувофиқ, 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги мулоқотда иштирок этиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида минтақадаги муносабатларни чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG