Ссылки доступа

Ғарбий Қозоғистонда озуқа танқислиги сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди


Чорвадорларнинг хавотирига кўра, кузатилаётган қурғоқчилик ва ем танқислиги чорванинг молларининг оммавий ўлатига олиб келиши мумкин, шунинг учун улар фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни ҳамда давлатдан кўмак талаб қилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг икки туманида қурғоқчилик ва ем танқислиги деб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Фермерлар бешта туманида бундай ҳолатни эълон қилишни уч ойдан бери сўрамоқда.

Чорвадорларнинг хавотирига кўра, кузатилаётган қурғоқчилик ва ем танқислиги чорванинг молларининг оммавий ўлатига олиб келиши мумкин, шунинг учун улар фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни ҳамда давлатдан кўмак талаб қилмоқда.

2021 йилда Мангистауда кузатилган қурғоқчиликда минглаб чорва моллари нобуд бўлган. Ёғингарчилик бўлмагани учун ўтлар куйиб кетди, очарчилик бошланди. Чорвадорлар қўй, от ва сигирларни сувга бўктирилган картон қутилар билан боқишга мажбур эканликларидан шикоят қилишарди. Американинг Washington Post газетаси 2021 йил август ойида "Қозоғистон чўлдаги отлар қабристонига айланганини" ёзган эди.

XS
SM
MD
LG