Ссылки доступа

Тожикистонлик боксчи Давлат Болтаев Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди


У ярим финалда ўзбекистонлик Лазизбек Мулложоновга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Тожикистонлик боксчи Давлат Болтаев ёзги Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

4 август куни 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида 25 ёшли тожикистонлик спортчи ярим финалда ўзбекистонлик 25 ёшли боксчи Лазизбек Мулложоновга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Болтаев 28 июль куни биринчи жангида грузиялик 28 ёшли Георгий Кушишашвили устидан ғалаба қозонган. У чорак финалда ирландиялик Жек Марлини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган эди.

Тожикистон терма жамоаси Париж Олимпиадасида учта совринни қўлга киритди. Аввалроқ дзюдочилар Сомон Махмадбеков (81 кг) ва Темур Раҳимов (+100 кг) бронза медалларини қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG