Қозоғистонлик уч боксчи Париж Олимпиадасининг илк мусобақаларида бирин-кетин мағлуб бўлди. Мутахассислар боксчиларнинг жисмоний тайёргарлигини танқид қилмоқда.
Асланбек Шимбергенов (71 кг) иорданиялик Зайяд Ишаишга 2:3 ҳисобида ютқазди, Қамшибек Кункабоев (91 кг) испаниялик Айюф Гаддага 2:3 ҳисобида ютқазди, Маҳмуд Собирхон (51 кг) испаниялик Хосе Квилесга 1:4 ҳисобида ютқазди. Мухлислар биринчи даврадаёқ бу боксчиларнинг мағлубиятини кутмаган эди, улар Қўнқабоев финалда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов билан олтин медаль учун курашишини кутаётган эди.
Мағлубиятдан сўнг қозоғистонлик боксчилар қўлидан келганича курашганини айтган, бироқ бокс мухлислари асосан уларнинг техникасини танқид қилмоқдалар.
Пекин Олимпиадаси чемпиони Бакит Сарсекбаев қозоғистонлик боксчиларнинг "жисмоний тайёргарлиги жуда паст" бўлганини айтмоқда.
"Иккинчи раунддаёқ улар зўрға нафас олаётган эди, рингда зўрға юришди. Зарбалар кам бўлди. Улар уч раунд ҳам оёқда туролмадилар... Бош мураббийга айтадиган гапим ҳам йўқ." - деб ёзди Сарсекбаев ўзининг Facebook саҳифасида.
"Суякка ур" телеграм-канали муаллифи, спорт журналисти Леонид Юревнинг фикрича, мағлуб бўлган уч нафар боксчи рингда ёмон ҳаракат қилган.
Бокс бўйича Қозоғистон эркаклар жамоасининг Парижда совринларни қўлга киритиш ҳамон имконияти бор. Совринли ўрин учун Сакен Бибосинов (51 кг), Муҳаммадсабир Бозорбой ўғли (63,5 кг), ака-ука Нурбек (80 кг) ва Ойбек Оролбой (92 кг) кураш олиб боради.
Қозоғистон миллий терма жамоаси ҳозир битта олтин ва иккита бронза медалга эга.
Мутахассислар боксчиларнинг жисмоний тайёргарлигини танқид қилмоқда.