2024 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда табиий офатлардан кўрилган зарар тахминан 131 миллион сомонини (12 миллион доллар) ташкил этди. Бу ҳақда 31 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Рустам Назарзода маълум қилди.
Тожикистона олти ойда 532 та табиий офат қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57 тага кўп. 15 киши ҳалок бўлган: 9 нафари сув тошқини, 4 нафари чақмоқ зарбаси ва 2 нафари кўчки вақтида.
Дарё ва кўлларда 86 киши чўкиб кетган, бу ўтган йилга нисбатан 2 кишига кўпдир.
Жорий йилнинг баҳорида мамлакатда кўплаб сел тошқинлари содир бўлди, натижада ўнлаб уй-жойлар ва инфратузилма объектлари зарар кўрди.
15 киши ҳалок бўлган: 9 нафари сув тошқини, 4 нафари чақмоқ зарбаси ва 2 нафари кўчки вақтида.