Ссылки доступа

Имомали Раҳмон Эрон раҳбарлари билан учрашди


Имомали Раҳмон Эронга янги сайланган президент Масъуд Пезешкианнинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун келганди.

Теҳронда амалий ташриф билан бўлиб турган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 30 июль куни Эрон Ислом Республикаси етакчилари билан учрашди.

Имомали Раҳмон Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиан билан учрашувда иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди, деб хабар берди Тожикистон президентининг матбуот хизмати.

Раҳмон шунингдек Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий ва Ислом кенгаши Ассамблеяси раиси Муҳаммад Бакир Калифоф билан ҳам учрашди.

Учрашувларда Тожикистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинган.

Имомали Раҳмон Эронга янги сайланган президент Масъуд Пезешкианнинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун келганди.

Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 2000 йилларнинг ўрталарида кескин ёмонлашган эди. Душанбе Эронни Ислом Уйғониш партиясини қўллаб-қувватлаганликда, давлат тўнтаришига уринишда ва фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаган эди.

Эрон матбуоти ўз навбатида Тожикистон ҳукуматини Эронда умрбод қамоққа ҳукм қилинган эронлик миллиардер Бобак Занжонийга тегишли миллиардлаб долларларни ўзлаштирганликда айблади.

Бироқ сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар яна илиқлашди ва мамлакатлар ўртасида алоқалар жонланмоқда

XS
SM
MD
LG