Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Мирзиёев Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган Келдиёровани тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.
Самарқандлик Диёра Келдиёрова ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида илк олтин медалга эга бўлган.
Финал баҳсида у 2020 йилги Олимпиада чемпиони косоволик Дистриа Красника устидан ғалаба қозониб, чеппионлик шоҳсупасига чиқишга муваффақ бўлган.