Ссылки доступа

Москвада тожик муҳожири болани ўғрилардан қутқариб қолди


Курьерлик қилаётган Муҳаммаджон Обидов велосипедда бола ўғрисига етиб олган.

Тожикистонлик Муҳаммаджон Обидов 24 июль куни 4 ойлик қизчани бола ўғрисидан қутқариб қолган.

Ҳодиса Москвадаги болалар майдончаларидан бирида содир бўлган. 27 ёшли россиялик Алексей К. онасининг қўлидан болани тортиб олиб, қочиб кетган. Яқин атрофда ўтиб кетаётган тожикистонлик Муҳаммаджон эркакнинг орқасидан қувиб борган. Эркак болани ерга отиб, ўзи қочиб кетган. Бола боши ва кўкрагидан лат олган.

Қатор маҳаллий ОАВ, жумладан, Mash воқеа тафсилотларини ёритган ва Обидов билан қисқа интервьюни эълон қилди.

Россия Тергов қўмитаси веб-сайтида ушбу ҳолат бўйича "Одам ўғирлаш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани айтилган, бироқ болани қутқариб қолган инсон тожикистонлик меҳнат муҳожири экани айтилмаган. Тергов қўмитаси хабарида Обидов шунчаки "ҳодиса гувоҳи" деб кўрсатилган.

Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикин ўзининг ксенофоб ва шовинистик қарашлари билан машҳур.

XS
SM
MD
LG