Тошкент вилоятида беш кишидан иборат оилани ўлдириб, кейин уйини ёқиб юборган одам ушланди. Воқеа 26 июль куни содир бўлган. Бош прокуратура хабар беришича, ёниб кетган уйдан зўравон ўлим аломатлари бўлган беш нафар жасад - 33 ёшли эркак, 25 ёшли аёл ва 6, 3 ва 2 ёшли болалар топилган.
Кейинроқ бу оилани ўлдиришда гумонланувчи шахс қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳибсга олинган 29 ёшли шахс марҳум эркакнинг қариндоши бўлган. Қотилликдан сўнг гумонланувчи уларнинг уйига ўт қўйган.
Тергов давомида у марҳумнинг қарзи туфайли жиноят содир этганини маълум қилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида у марҳумнинг қарзи туфайли жиноят содир этганини маълум қилган.