Қирғизистонда 2024 йилда 40 километрлик Балиқчи - Қўчқор - Қора-Кўча темир йўли қурилади.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, бундай маълум Садир Жапаровга 28 июль куни берилган.
Балиқчи - Қўчқор - Қора-Кўча темир йўлининг узунлиги 186 километр бўлиб, бу йил 40 километрини қуриб битказиш режалаштирилган.
Президент матбуот хизматининг эслатишича, 2022 йилда бошланган ушбу лойиҳа "Қирғизистон учун муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга."
Қирғизистоннинг жанубий ва шимолий ҳудудлари темир йўл билан боғланмаган. Балиқчи - Қўчқор - Қора Кеча йўналишини кейнчалик Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли билан боғлаш режалаштирилган. Бунинг оқибатида шимолий ва жанубий ҳудудларни боғлаш ва Форс кўрфази, Каспий ва бошқа денгиз портларига чиқиш режалаштирилган.
Қирғизистон 2024 йилда Балиқчи - Қўчқор - Қора-Кўча темир йўлинининг 40 километрини қурмоқчи
Бу йўналишни кейнчалик Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли билан боғлаш режалаштирилган.