Ссылки доступа

Экофаоллар Қозоғистонда АЭС қурилишида халқаро ҳуқуққа риоя қилинмаётганини маълум қилди


АЭСни Балхаш кўли бўйида қуриш таклиф қилинмоқда.

Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига қарши кампания уюштирган ташаббускор гуруҳ 24 ва 25 июль кунлари оммавий баёнотлар билан чиқди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган экологлар, экспертлар, энергетиклар, жамоатчи фаолларининг айтишича, улар бирлашган ҳолда умумий мурожаат тайёрладилар. Ҳозирда АЭС қурилиши бўйича ҳукумат иштирокида мамлакат ҳудудларида оммавий эшитувлар ўтказилмоқда.

Мурожаат матни, хусусан, "Қозоғистон Экофоруми" нодавлат экологик ташкилотлар тармоғининг саҳифасида эълон қилинган.

Экологик гуруҳ халқаро ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши ва атом электр станциясини қуриш бўйича қарор қабул қилиш жараёнига ҳукуматнинг аралашуви ҳақида баёнот берди.

Энергетика вазирлиги бу баёнотларга изоҳ бермади.

Кампания иштирокчилари қарзлар, технология етказиб берувчисига қарамлик ва экологик хавфсизликка таҳдидлардан хавотир билдирдилар. Шунингдек, улар ушбу масала бўйича бўлажак референдумга тайёргарлик кўриш учун платформа яратдилар.

Қозоғистон президенти референдум шу йилнинг кузида ўтказилишини маълум қилган эди. АЭСни Балхаш кўли бўйида қуриш таклиф қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG