Замонавий қирғиз давлатчилигининг асосчи-оталари сифатида Абдуқодир Сидиқов, Иманали Айдарбеков, Юсуф Абдураҳмонов, Абдуқодир Орозбеков ва Ишенали Арабаевлар тан олинди.
Президент Садир Жапаров уларни тегишли унвон билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ҳужжатда айтилишича, фармон ХХ асрда янги давлатчилик пойдеворида турган сиёсий элита вакилларининг ватан олдидаги хизматларини эътироф этиш мақсадида имзоланган.
"Айнан улар ХХ асрда янги давлатчиликнинг бошланғичида турдилар, қирғиз халқи ўз тили, маданияти ва тарихи билан Марказий Осиёнинг бошқа халқлари билан тенг равишда ўз давлатини яратишга тўлиқ ҳуқуққа эга эканлигини ишончли ва асосли далиллар билан исботладилар. Бироқ бу унвон мамлакатимизнинг бошқа атоқли давлат ва сиёсат арбобларининг хизматларини асло камситмайди," - дейилади Қирғизистон раҳбарининг фармонида.
Жапаров шунингдек ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун асосчи оталар фаолияти ҳақида тегишли материалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу мавзуда илмий-амалий конференциялар ўтказиш бўйича ҳам топшириқ берди.
Бундан ташқари, аҳоли ўртасида замонавий қирғиз давлатчилиги асосчилари хотирасини абадийлаштириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
"Бироқ бу унвон мамлакатимизнинг бошқа атоқли давлат ва сиёсат арбобларининг хизматларини асло камситмайди," - дейилади Қирғизистон раҳбарининг фармонида.