Ссылки доступа

Олий суд Даулетмурат Тажимуратовга ҳукм устидан берилган тафтиш шикоятини рад этди


Тартибсизликлардаги асосий айбдор деб кўрилган блогер ва адвокат Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Ўзбекистон Олий суди қорақалпоғистонлик фаол Даулетмурат Тажимуратовнинг 2022 йилдаги Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари иши бўйича ҳукми устидан берилган тафтиш шикоятини рад этди, деб хабар берди унинг адвокати Сергей Майоров.

Тафтиш шикоятида "асоссизлиги, ноқонунийлиги ва адолатсизлиги сабабли" ҳукм бекор қилиниши лозимлиги, унинг ҳаракатлари "асоссиз равишда жиноят сифатида квалификация қилинганлиги" қайд этилган.

Суд Тажимуратовнинг видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларида иштирок этиши ҳақидаги адвокат илтимосномасини рад этди.

Даулетмурат Тажимуратов, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Навоийдаги худди шу колонияда сақланмоқда.

Июль ойида Тожимуратов Навоийдаги 11-ЖИЭМдан бошқа колонияга кўчирилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Унинг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Нукус воқеалари бўйича ўтказилган судларда умумий ҳисобда 61 киши жавобгарликда тортилган. Тартибсизликлардаги асосий айбдор деб кўрилган блогер ва адвокат Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар чоғида 21 киши қурбон бўлган. Норозилик чиқишлари пайтида 38 нафар ҳуқуқ-тартиботчи дохил 243 киши тан жароҳати олгани, норозилардан 516 нафари қўлга олингани айтилган.

XS
SM
MD
LG