Ссылки доступа

Қозоғистонда "Йоу, ўрислар" қўшиғи учун фаол 10 суткага қамалди


Мария Кочнева
Мария Кочнева

"Йоу, ўрислар" қўшиғи Россиянинг Украинага тажовузини қоралаб ёзилган эди.

Олмаотадаги мусиқа фестивалида "Йоу, ористар" ("Йоу, руслар") қўшиғини ижро этгани учун фаол Мария Кочневани 10 суткага қамоққа олинди.

Кочнева Озодликка берган изоҳида суд қароридан норозилигини, унинг устидан шикоят қилиш ниятида эканини айтди.

"Бу Россия фуқароларига бизнинг қонунимиз ишлаётганини кўрсатиш учун намойишкорона савалашдир. Бу нотўғри қарор. Агар жазолайдиган бўлсангиз, унда (рэп-батлларда) иштирок этганларнинг барчасини жазоланг. Суд менинг пушаймон бўлганимни ҳисобга олмади," - деди Мария Кочнева.

Ўтган ҳафта Олмаота полицияси Мария Кочневага нисбатан у рэп ўқиётган видео туфайли "майда безорилик факти" бўйича текширув бошланганини маълум қилганди.

"Ижтимоий тармоқларда ўтказилган мониторинг жараёнида жамоат жойида беҳаё сўзлар билан сўкиш билан боғлиқ майда безорилик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда," - дейилганди полиция хабарида.

Полиция бу видеолавҳага у руспараст Z-пабликларда шов-шувга сабаб бўлганидан кейин эътибор қаратди. "Йоу ористар" қўшиғи Россиянинг Украинага тажовузини қоралаб ёзилган эди.

Кочневанинг айтишича, шу қўшиқдан бир қатор айтгани учун унга ҳақорат ва қотиллик таҳдиди билан хабарлар кела бошлаган. Унинг қўшимча қилишича, у Қозоғистондаги руспараст телеграм-каналларнинг маъмурлари устидан полицияга ариза ёзган.

Мария Кочнева - ижтимоий фаол, Qushtar аёллар ҳуқуқлари ҳаракати аъзоси.

XS
SM
MD
LG