Рэпер Рамазон Муродов "Инстаграм" платформасида Ички ишлар вазири ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисини ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди.
23 июль куни "Ролик" тахаллуси билан танилган Рамазон Муродов ўзининг Инстаграм саҳифасида ИИВ ва МХДҚ раҳбарлари ва "Ориёнбанк" раисларини ҳақорат қилган ва уларнинг қандайдир видеоларини тармоққа жойлаш билан таҳдид қилган. Рэпернинг бу чиқишлари тахминан бир соатдан кейин ўчириб ташланган.
Ўша куни кечқурун Душанбе шаҳар ИИБ Рамазон Муродовнинг қўлга олингани ҳақида хабар берди ва "ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ўтказилаётганини" маълум қилди.
ИИБ баёнотида айтилишича, "Рамазон Муродов ушбу видеоларни гиёҳванд моддалардан мастлик ҳолатида чоп этган."
У наркология марказида рўйҳатда туриши айтилмоқда.
ИИБ баёнотида айтилишича, "Рамазон Муродов ушбу видеоларни маст эканлигида чоп этган."