Президент Садир Жапаров тадбиркорлар ва инвесторларни ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, Қирғизистоннинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳусусан, ЖКга "Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш" моддаси киритилди, унда мансабдор шахснинг тадбиркорлик фаолиятига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда аралашганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган. Ушбу моддани бузганлик учун жарима ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.
Мансабдор шахслар бизнесни ноқонуний текширишлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бундан ташқари, тадбиркор ёки инвестор учун эҳтиёт чорасини қўллашда суд биринчи навбатда электрон билагузуклар, гаров ёки уй қамоғи қўлланилишини кўриб чиқиши шарт қилинмоқда.
Президент администрацияси хабарига кўра, қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.
2024 йил март ойида президент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органлар тадбиркорлик субъектларини йил охиригача текширишига мораторий эълон қилганди.
Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, Қирғизистоннинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.