Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим тегишли идора ва муассасаларга "Хитой - Тожикистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Туркия - Европа" мултимодал йўлаги бўйлаб пилот поездни ташкил этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Вазир, шунингдек, янги транзит темир йўл линияларини қуриш, темир йўл вагонлари ва локомотивлари паркини босқичма-босқич янгилаш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, йилнинг иккинчи ярмида транспорт воситаларини юклар, чипталар, ҳужжатлар ва рухсатномалар билан тўлиқ таъминлаш, ҳамда логистика марказларини, жумладан Эроннинг Чобаҳор портида жойлашадиган марказни қуриш топшириғи берилди.
Вазир "минтақавий иқтисодий интеграцияга ҳисса қўшаётган" "Хитой-Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Туркия" йўлагидан самарали фойдаланиш бўйича фаол ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
Вазир "минтақавий иқтисодий интеграцияга ҳисса қўшаётган" "Хитой-Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Туркия" йўлагидан самарали фойдаланиш бўйича фаол ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.