Ссылки доступа

Бишкекда тирбандликни камайтириш учун автомобиллар ҳаракатини чеклаш таклиф қилинди


Мэрия лойиҳасига кўра, маълум авторақамдаги машиналарга ҳафтанинг маълум кунларида шаҳарда юриш тақиқланади.

Бишкек мэрияси катта шаҳарларда (Бишкек ва Ўш) ҳафтанинг кунларига қараб автомобиллардан фойдаланишга чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда.

Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ягона жамоатчилик муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Мэрия лойиҳасига кўра, маълум авторақамдаги машиналарга ҳафтанинг маълум кунларида шаҳарда юриш тақиқланади.

Масалан, давлат рақами 1 ва 2 билан тугайдиган автомашиналар шаҳарда душанба кунлари, 3 ва 4 - сешанба кунлари, 5 ва 6 - чоршанба кунлари, 7 ва 8 - пайшанба кунлари, 9 ва 0 - жума кунлари ҳаракатлана олмайди.

Ушбу чекловлар шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни эрталаб соат еттидан кеч соат тўққизгача амал қилиши лозим.

"Кўрсатиб ўтилган чоралар катта шаҳарларда ҳар куни тахминан 20 фоиз камроқ машина юришига олиб келади," - деб ҳисоблайди Бишкек мэрияси.

Қонун лойиҳасининг асослаш қисмида айтилишича, Бишкек мэрияси томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳайдовчиларнинг 52 фоиздан ортиғи ёлғиз, 33 фоизи бир йўловчи билан, 10 фоизи эса икки йўловчи билан юради. Яъни, йўллардаги автомобилларнинг 85 фоизи қисман тўлмаган ҳолда ҳаракатланади, бу эса "йўл инфратузилмасига қўшимча юкламани келтириб чиқаради ва тирбандликларга сабаб бўлади."

Бишкек мэрияси чекловни бузганларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни таклиф қилмоқда.

XS
SM
MD
LG