Қозоғистонда Атбосар колониясида маҳбусларни қийноққа солган нозирлар устидан суд жараёни бошланди.
Кўкшетау шаҳри суди матбуот хизматининг маълум қилишича, ишда 41 нафар жабрланувчи ва 12 киши судланувчи мавжуд. Судланувчилар "бир гуруҳ шахслар томонидан қийноққа солиш" моддаси бўйича айбланмоқда.
2023 йил сентябрь ойида Атбосар шаҳридаги 1-сонли муассасасида (ЕЦ-166/4) маҳбуслар қийноққа солинаётганлигини акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳусусан, видеолавҳаларнинг бирида нозирлар фаол Темур Данебаевни таёқ билан калтаклагани акс этилган.
Кейинчалик Темур Данебаевнинг ўзи айтишича, бу шунчаки у дучор бўлган 20дан ортиқ қийноқлардан бири акс этилган видеолавҳа эди.
Қийноқ видеолари тарқалгач, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти колониянинг 11 нафар ходими ишдан бўшатилганини хабар берди.
Остоналик фаол Тимур Данебаев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни январь воқеалари чоғида “20 минг террорчи”нинг ҳужуми ҳақидаги сўзлари учун жиноий жавобгарликка тортишга уринишидан сўнг машҳурликка эришди.
Июнь ойида биринчи инстанция суди Тимур Данебаевни адоват қўзғатиш моддаси бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Сентябрь ойида ижтимоий тармоқларнинг Қозоғистон сегментида қамоқхона ходимлари Тимур Данебаевни калтаклагани ва қийноққа солган видеолари тарқалди.
Тимур Данебаев Қозоғистон ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларни ташкил этувчи "сиёсий маҳбуслар" рўйхатига киритилган.
Ҳусусан, сиздирилган видеолавҳаларнинг бирида нозирлар фаол Темур Данебаевни таёқ билан калтаклагани акс этилган.