Ссылки доступа

Ўшда савдогарларга янгиси қурилгунча сел босган эски бозорда ишлаб туришга имкон берилди


Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий бозорнинг 50 чоғли савдогари 21 июль куни аввалроқ сел ювиб кетган бозорни кўчириш муддатини узайтириш талаби билан пикетга чиқишган эди.

Ўш шаҳри ҳокимининг ўринбосари Марс Исаев 22 июль куни ҳозирда ҳеч ким марказий бозор савдогарлари ишига тўсқинлик қилаётганини билдирди. Мулозимга кўра, сел оқибатларини бартараф қилиш чоғида бозор чиқинди ва лойдан тозаланган ҳамда бозорнинг сув босишига сабаб бўлган ноқонуний объектларни бузиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

“Янги бозор икки ой давомида тўлиқ қуриб битказилади ва марказий бозор янги муниципал бозорга кўчирилади. Янги бозор қурилиши тугагунига қадар савдогарлар эски жойларида ишлашда давом этишлари мумкин”, дея қўшимча қилган вице-мэр Марс Исаев.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий бозорнинг 50 чоғли савдогари 21 июль куни аввалроқ сел ювиб кетган бозорни кўчириш муддатини узайтириш талаби билан пикетга чиқишган эди.

Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири хабарига кўра, савдогарлар митингга “Халқ овозини эшитинг!”, “Бизга жой тайёрлаб беринг” ва бошқа плакатлар билан чиқишган. Улар бозор кўчирилишига қарши эмасликларини, бироқ расмийлардан аввалги жойда яна бир-икки ой ишлашга рухсат беришни сўрашаётганини билдиришган.

Марказий бозорда ўтказилган пикетдан сўнг савдогарлар Ўш шаҳар ҳокимлиги биносига йўл олишган. Улар бундай талаб билан 20 июль куни ҳам норозилик акциясини ўтказишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Ўшда кузатилган шиддатли жала туфайли Оқбура дарёси қирғоғидан тошиб чиққан, бунинг оқибатида шаҳар марказий бозори ва дарё қирғоғидаги объектлар сув остида қолган эди. Сел тошқини натижасида беш киши қурбон бўлган, улардан тўрт нафари битта оила аъзолари бўлишган.

20 июль куни Ўш шаҳар ҳокиимиятида ўтказилган йиғилишда марказий бозор Жапалақ ҳудудий бошқармаси ҳудудига кўчирилиши маълум бўлган. Ўша пайтда селдан зарар кўрган савдогарларга 100 минг сўмдан (тақрибан 1180 АҚШ доллари) ёрдам пули берилажаги айтилган.

XS
SM
MD
LG