18 июль куни Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги журналистларни аккредитация қилиш ва рад этиш тартиби лойиҳасини эълон қилди.
Медиа экспертларнинг фикрича, лойиҳанинг қатор бандлари журналистларнинг ахборот тарқатиш ҳуқуқини чеклайди ва умуман журналистик фаолиятга раҳна солади.
Хусусан, ОАВ вакилларини, жумладан, ўтказиладиган тадбир регламентини бузганлиги учун тадбирларга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, аккредитациядан ўтказувчи ташкилот ўтказиладиган тадбир регламентини мустақил равишда тасдиқлайди.
Кўпчилик журналистларнинг хавотирланишича, янги намунавий қоидалар давлат органлари ва амалдорлардан олинган маълумотларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиш, ҳукумат брифинглари ва матбуот конференцияларидан олинган маълумотларни бир-бири билан алмашишни амалда тақиқлайди. Хусусан, ОАВ вакиллари тадбир модератори мавзуга алоқадор бўлмаган ҳар қандай саволни қоидабузарликка киритиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Медиа экспертларининг таъкидлашича, бундай талаблар "цензура ва касбга тақиқдан бошқа нарса эмас."
Бундан ташқари, медиа вакиллари лойиҳада тадбирларга кириш учун аккредитация карталари берилиши назарда тутилганига эътибор қаратишади, бу яқинда қабул қилинган ҳукуматнинг "ОАВ тўғрисида"ги қонуниа киритилмаган матбуот карталари ҳақидаги бандни эслатади.
Лойиҳа муҳокамаси 1 августга қадар "Очиқ НҲҲ" порталида давом этади.
Қозоғистон "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти томонидан тузилган Матбуот эркинлиги индексида бу йил 180 мамлакат орасида 142-ўринни эгаллади.
Қозоғистонда "регламентни бузган" журналистларни аккредитациядан маҳрум қилиш таклиф қилинмоқда
Медиа экспертларнинг фикрича, лойиҳанинг қатор бандлари журналистларнинг ахборот тарқатиш ҳуқуқини чеклайди ва умуман журналистик фаолиятга раҳна солади.