Ссылки доступа

Қозоғистонда хотинини ўлдирган собиқ вазир жазони Остона яқинида ўтайди


Оқмўла вилоятида бир нечта махсус тартибли колониялар мавжуд. Улар Остонадан 200 километр ва ундан ортиқ масофадаги аҳоли пунктларида жойлашган.

Қозоғистонда хотинини ўлдирган собиқ вазир Қувондиқ Бишимбаев жазони Остона яқинидаги махсус тартибли колонияда ўтайди. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш департаменти раҳбари Тенизжан Жанибеков маълум қилди.

"Бишимбаев яқин кунларда Остона яқинидаги махсус тартибли ЖИЭМга кетади, бу - Оқмўла вилояти," - деди Жонибеков.

Оқмўла вилоятида бир нечта махсус тартибли колониялар мавжуд. Улар Остонадан 200 километр ва ундан ортиқ масофадаги аҳоли пунктларида жойлашган.

Рафиқасини ўлдиришда айбдор топилган собиқ вазир май ойида 24 йилга қамалган эди. Бишимбаевга тегишли ҳисобланган Остонадаги Гастро-марказ ресторанида Бишимбаев ва хотини Салтанат Нукенова ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада аёл тан жароҳатларидан вафот этган.

Собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 2018 йилнинг март ойида коррупцияда айбланиб, 10 йилга қамалган эди. У Қизилўрда шаҳрида шиша заводини қуриш учун ажратилган миллиард тенгени ўзлаштиришда ҳамда қурувчилардан пора олишда айбланган. 2019 йил октябрь ойида Бишимбаев шартли озодликка чиққан эди.

43 ёшли Куандик Бишимбаев Назарбаев даврида ҳукуматда юқори лавозимларда ишлаган. Фаолиятини Нурсултон Назарбоевнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган.

БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар йили 400га яқин аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилади.

XS
SM
MD
LG