Қозоғистонда уч йил олдин мухолифатчи Аблязов билан интернет орқали мулоқот қилган фаол судланмоқда. 17 июль куни Туркистон вилояти Тўлабий туман суди фаол Нурлибой Татаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Татаев тақиқланган ташкилот сафида "иштирок этганликда" айбланмоқда. Айбловга уч йил олдинги онлайн суҳбат сабаб бўлган.
Айблов ҳужжатларига кўра, Татаев 2021 йилда Зоом хизмати орқали қувғиндаги собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязов билан суҳбатлашган ва "тақиқланган ташкилот" фаолиятида иштирок этган.
Францияда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязов асос солган "Демократик танлов" ҳаракати (Европа парламенти ўз резолюциясиида бу ташкилотни тинч мухолифат деб таснифлаган – таҳр.) Қозоғистонда экстремистик ҳаракат деб топилган. Мухтор Аблязовнинг ўзи "катта маблағни ўзлаштириш ва ювишда" айбланмоқда.
Маҳкама давом этмоқда. Судланувчидан яшаш жойини тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган.
Сўнгги йилларда турли норозилик намойишларида қатнашган ва Қозоғистон ҳукуматини танқид қилиб келган Татаев аввалроқ ҳам хавфсизлик органларининг диққат марказида бўлган.
У 2022 йилдаги "январ воқеаларида" Чимкентда ушланган ва бир ойдан кейин қўйиб юборилган эди.