Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкентдан видеоалоқа орқали Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма автомобиль заводини ишга туширади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашрининг мухбири.
Автомобиль заводи 18-19 июль кунлари Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида расман очилади. Корхонани жорий йил бошида ишга тушириш режалаштирилган эди, бироқ турли сабабларга кўра Қирғизистонда автомобилларни йиғиш июль ойида бошланмоқда.
«Ўзавтосаноат» компанияси 2023 йил 27 январь куни икки давлат ўртасидаги бизнес-форум чоғида Қирғизистонда автомобиль ишлаб чиқаришни ташкил этишга келишиб олган. Концерннинг қўшма корхонадаги ҳамкорлари «ДТ Техник» ва «Нур» бўлади.
ОАВ маълумотларига кўра, олти йил ичида завод 30 мингта автомобиль ишлаб чиқариш ва 1000 та иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Илк босқичда Cobalt, Onix ва Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилади, кейинчалик заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu маркали 19 та моделдаги автомобилларни йиғиш режалаштирилган. Умумий инвестициялар 50 миллион долларга баҳоланган.
Завод қурилиши ўтган йилнинг май ойи ўрталарида бошланган. Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров лойиҳани «ҳар икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга» деб атаган.
Илк босқичда Cobalt, Onix ва Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилади, кейинчалик заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu маркали 19 та моделдаги автомобилларни йиғиш режалаштирилган. Умумий инвестициялар 50 миллион долларга баҳоланган.