Тожикистоннинг Хатлон вилоятида икки нафар бола заҳарланиш оқибатида вафот этган. 5 ёшли ва 11 ёшли болалар Кўлоб ва Восе касалхоналарида вафот этган. Заҳарланиш сабаби ҳозирча номаълум.
Шифокорларнинг Озодлик радиосига маълум қилишича, шу кунларда яна беш нафар бола заҳарланиш гумонида Восе туман шифохонасига олиб келинган. Уларнинг барчаси туманнинг Баҳористон қишлоғида истиқомат қилади.
Шифокорлар болалардан қон намуналарини олиб, заҳарланишнинг аниқ сабабини аниқлаш учун уларни Душанбедаги лабораторияга жўнатишди.
Ўлим билан тугаган заҳарланиш ҳолатлари Тожикистонда илгари ҳам содир бўлган. Кўпинча болалар ботулизмга чалинади ёки уй-жойларни иситиш жараёнида ис газидан заҳарланади.
Ўлимга сабаб бўлган заҳарланиш ҳолатлари Тожикистонда тез-тез содир бўлади. Кўпинча болалар ботулизмга чалинади ёки уй-жойларни иситиш жараёнида ис газидан заҳарланади.